“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Андижон шаҳар босқичи ўтказилди
20.06.2022, 16:13

O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Унда ҳудуддаги 15 нафар фаол ишбилармон ва тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди.
Танловда иштирокчилар ўзининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари, аёллар, келинлар ва болалар либослари, зардўзлик, ҳунармандлик буюмлари ва қандолатчилик маҳсулотлари кўргазмасини намойиш этди. O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хуршидахон Халилова бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати эса уларни танлов шартларига мувофиқ тарзда баҳолаб боришди.
-Бугунги танловда оилавий корхонамизда тайёрланаётган қандолат маҳсулотлари билан қатнашиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритдим, - дейди тадбиркор Саодатхон Остонова. - Танловниниг вилоят босқичида ҳам муносиб тайёргарлик кўриб, унда ҳам ғолиб бўлишга астойдил ҳаракат қиламан.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, якка тартибдаги тадбиркор, қандолатчи Саодатхон Остонова 1-ўринни эгаллаб, кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Танловда шунингдек, “Замонавий тадбиркор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл” ҳамда “Ташаббускор аёл” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жаҳонгир Джиянов,
O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши
аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Аёлнинг билимли, ҳунарли бўлиши оиланинг катта ютуғидир
02.02.2023, 15:40
-
Хотин-қизларнинг тадбиркорликка оид кўникмалари оширилди
27.01.2023, 18:09
-
Ўқув-семинарнинг навбатдагиси Мурожаатномада хотин-қизлар йўналишидаги устувор вазифаларга бағишланди
27.01.2023, 18:03
-
O’zLiDeP фаоли 51 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлади
25.01.2023, 15:51
-
“Аёллар қаноти” – чинакамига қанот бўляпти
13.01.2023, 11:38
Фикрингизни қолдиринг