Балиқчида маҳалла бинолар билан таъминланиш ҳолатлари юзасидан масъул раҳбарнинг ҳисоботи эшитилди
20.06.2022, 16:31

O‘zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг эшитувида туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими раҳбари ҳисобот берди.
Эшитувда депутатлар “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ижроси ҳамда фуқаролар ўз-ўзини бошқариш органларини бинолар билан таъминланиш ҳолатлари юзасидан маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими раҳбарининг ҳисоботини тингладилар.
Ҳисоботда айтилишича, 2021 йилда белгиланган дастурга асосан тумандаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғинларига давлат хусусий шерикчилик асосида янги хизмат бинолари қуриб битказилган бўлса, 2022 йилда ҳам белгиланган дастур асосида 7 та маҳалла фуқаролар йиғинларига давлат хусусий шерикчилик асосида янги хизмат бинолари қурилиши олиб борилаётганлигини айтиб ўтди.
-Айни кунларда туманимизнинг “Товулди”, “Муқанна”, ”Ифтихор”, “Яккатол” маҳаллаларида 60 фоиз қурилиш ишлари амалга оширилди, -дейди мутассади раҳбар Шоядбек Саттаров. Шунингдек, “Олчазор”, “Омонариқ”, “Серқуёш” маҳаллаларида эса қурилиш ишлари авж паллага кўтарилди. Бу бинолар қурилиши 2022 йил 1 сентябрь кунига қадар битказилиб, уларни мебель жиҳозлари ва компьютер жамламалари билан таъминлаш кўзда тутилган.
Йиғилиш давомида депутатлар юқорида тилга олинган фармон ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Депутатлар мутасадди раҳбарнинг ҳисоботини маълумот учун қабул қилиб, бу борадаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан доимий назорат ва таҳлил ишларини олиб бориш юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдилар.
Мохидилхон Тохлибоева,
O‘zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши
аппарат раҳбари.
Ўхшаш янгиликлар
-
O'zLiDeP депутати ҳомийлигида 19 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди
12.08.2022, 16:14
-
Депутатлар ташаббуси билан маҳалла хотин-қизлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди
12.08.2022, 16:00
-
Депутатлар кўмагида Шарқ тонги маҳалласининг сув тармоғи янгиланмоқда
10.08.2022, 15:58
-
Депутатлар сайёр қабули: Тахиатошликларнинг муаммолари тинглади
10.08.2022, 15:56
-
Депутат ёшлар билан учрашди
10.08.2022, 15:54
Фикрингизни қолдиринг