“Ишбилармон аёл -2022” кўрик танловининг Зомин тумани босқичи ғолиби аниқ бўлди
20.06.2022, 16:35

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган O’zLiDePнинг “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичлари янги-янгидан тадбиркор опа-сингилларимизни кашф этишда давом этмоқда.
O’zLiDeP Зомин туман Кенгаши Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари, туман хотин-қизлар тадбиркорлиги маркази раиси С.Бекмуродова, партия туман Кенгаши раисининг ўринбосари А.Содиқов, туман Оила ва хотин қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими мутахасислари, тадбиркор ва фермер аёллар ва бошқа йўналишларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар иштирок этган кўрик-танловнинг туман босқичи ҳақиқий тажриба алмашиш ва мулоқот майдонига айланди.
Тажрибали ҳайъат аъзолари 18 нафар иш ўрни яратган ЯТТ Нурия Абдуллаевани ғолиб, деб топдилар. 14 нафар иш ўрни яратган “Махсудахон чевар” МЧЖ раиси Мақсуда Жўраева иккинчи, 11 нафар иш ўрни яратган яна бир ЯТТ Тожинор Рустамова учинчи ўринга муносиб кўрилди.
Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорларига O’zLiDeP Зомин туман Кенгашининг Диплом ва эсталик совғалари топширилди.
Примқул Нурматов,
O’zLiDeP Зомин туман Кенгаши
аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
-
Нурободлик ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда
04.05.2023, 16:17
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
-
Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди
19.04.2023, 14:59
-
Хотин-қизлар барча соҳада ўзини намоён этишга ҳақлидир
17.04.2023, 16:02
Фикрингизни қолдиринг