“Конституциявий ислоҳотлар – тиббий суғуртада аёллар саломатлиги” мавзусида тадбир ташкил этилди

20.06.2022, 16:39

“Конституциявий ислоҳотлар – тиббий суғуртада аёллар саломатлиги” мавзусида тадбир ташкил этилди

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” Учтепа туманидаги 3-сонли шаҳар болалар клиник шифохонасида “Конституциявий ислоҳотлар – тиббий суғуртада аёллар саломатлиги” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гульшана Худоярова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Гулчехра Исхакова, туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари  ва мазкур клиникада фаолият юритаётган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Мамлакатимизда инсон саломатлиги ва унинг турмуш фаровонлигига бўлган эътибор кундан-кунга ўз самарасини бериб келмоқда. Айниқса, шифо масканларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошиб, фуқаролар, қолаверса, даволанувчилар учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Ҳозирда кўплаб мамлакатларда махсус тиббий суғурталаш жамғармалари фаолият юритмоқда. Уларнинг асосий мақсади – беморларга сифатли тиббий ва профилактик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш учун мажбурий тиббий суғурталаш тизимини молиялаштиришдир. Кенгусида бу тизимни янада такомиллаштириш ва бу борадаги ислоҳотларни жадаллаштириш билан аҳолининг саломатлигига бўлган эътиборни кучайтириш талаб этилади.

Тадбир сўнгида тиббиёт ходимлари ўзларининг қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олдилар ва конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ўзларининг талаб ва таклифларинги билдирдилар.

  • Кўрилди
    414
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+