“Ишбилармон аёл” кўрик танлови тадбиркорликда янги ғояларнинг оммалашишига туртки бўляпти

20.06.2022, 16:41

“Ишбилармон аёл” кўрик танлови тадбиркорликда янги ғояларнинг оммалашишига туртки бўляпти

Хатирчи туманида “Ишбилармон аёл” республика кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

Танловда 10 нафар тадбиркор, фермер, фаолиятини энди бошлаган ишбилармон хотин-қизлар иштирок этди.

- Бугун давлатимиз раҳабри томонидан хотин-қизлар тадбиркорлигига берилган эътибор ҳар қачонгидан юқори ўринда. Мен ҳам оддий қишлоқ деҳқон аёли ўз еримда узум экиб, майиз етиштириб, олиб-сотарларга сотиб юрган, айтиш жоиз бўлса кичик тадбиркор эдим. Бугун эса Болгария ва Қозоғистон давлатларига майиз ва ёнғоқ етиштириб бериш бўйича шартномам бор, аҳолидан сут маҳсулотини сотиб олиб музқаймоқ ишлаб чиқариш цехини йўлга қўйганман, 10 нафар доимий 30 нафар мавсумий ишчиларим бор катта тадбиркорман десам янглишмаган бўламан. Шунингдек, мен ёғ олиш учун кунгабоқар ҳам етиштираман. Яқинда бир семинарда иштирок этдим. Соя ўсимлигидан сут, қаймоқ олиниши ва ундан қолган махсулотни қандолатчиликда фойдаланиш мумкинлигини ўргандим. Яқин келажакдаги режаларимдан бири ерни қайта экиш мавсумида соя экиб, соядан турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш,- дейди кўрик танлов иштирокчиси “Нурмонова Чарос” фермер хўжалиги раҳбари Ч.Нурмонова.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига мувофиқ “Замонавий ташаббускор аёл”, “Энг фаол ёш тадбиркор”, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл” каби номинациялар ва 1, 2, 3 ўрин ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Кўрик танловда 1-ўринни қўлга киритган кооперация раҳбари Ҳамраева Мунирага вилоят босқичида Хатирчи тумани шаънини муносиб ҳимоя қилишга ишонч билдирилди.

Ш.Шокирова

O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни

 ва мавқеини ошириш бўлими мудири.

  • Кўрилди
    577
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+