Ёшларнинг ҳуқуқ ва бурчларини конституциявий даражада акс эттириш лозим

20.06.2022, 18:09

Ёшларнинг ҳуқуқ ва бурчларини конституциявий даражада акс эттириш лозим

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви чоғида ёшларни қўллаб- қувватлаш, таълим соҳаси ҳамда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари оид бир қатор масалаларда ўзларининг таклифларини илгари сурдилар.

Ўз навбатида давлатимиз раҳбари ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш мақсадида ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи, уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини конституциявий даражада акс эттиришга алоҳида эътибор қаратиб, давлат иқтидорли ёшларни, уларнинг моддий аҳволидан қатъи назар, доимо қўллаб-қувватлашини мустақил қоида сифатида белгилаб қўйиш кераклигига урғу бердилар.

Шунингдек, Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида маънавий ва ахлоқий етук инсонлар этиб тарбиялаш учун зарур шароитларни яратиши зарурлигига урғу бериб ўтилди.

Бундан ташқари Конституциямизга “Ота-оналар ўз фарзандлари вояга етгунига қадар уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлиғи, тўлақонли ва баркамол ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳуқуқига эга ва бунга мажбурдир”, деган қоидани киритиш ёш авлод тақдири учун масъулиятни янада оширишга хизмат қилиши;

- Боғча, мактаб, олий таълим ва илм-фан соҳаларини устувор тараққий эттиришни конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйиш шартлиги;

- Бош қомусимизда давлат мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизимини, турли мулк шаклидаги, жумладан, хусусий таълим муассасаларини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиб бериши билан боғлиқ нормалар ҳам бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Учрашув якуни бўйича хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки Ўзбекистон ижтимоий давлат ва адолатли жамият қуриш сари борар экан мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорини рўёбга чиқариш, ёшларнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятига шарт-шароитлар яратиш муҳимдир.

Жамшид Жалолов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    614
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+