Конституциявий ислоҳотлар маҳаллий Кенгашлар ваколатларига ҳам дахлдордир

21.06.2022, 15:37

Конституциявий ислоҳотлар маҳаллий Кенгашлар ваколатларига ҳам дахлдордир

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда давлатимиз раҳбари Кенгашлар фаолиятига алоҳида урғу бергани биз депутатларга катта маъсулиятни юклайди.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини ислоҳ қилишдаги муҳим масала – бу жойларда ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашлар ваколатини ажратишдир. Барчангизга маълумки, бу ғояни мен аввал ҳам бир неча марта илгари сурган эдим. Амалга оширган ислоҳотларимиз натижасида маҳаллий Кенгашлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари кенгайди. Шундан келиб чиқиб, ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоидани Конституциядан чиқариб ташлаш вақти келди, деб ҳисоблайман. Бу ислоҳотнинг жорий этилиши ҳокимият ваколатларининг бўлиниш принципини маҳаллий даражада татбиқ этишга, маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини оширишга олиб келади. ”-дея таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан таклиф этилган бу ғоя амалга оширилаётган ислоҳотларимиз натижасида маҳаллий Кенгашлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари кенгайтиради. Қайсики, депутатлар фаол бўлса, бошқа жамоат тузилмалари уларга қараб андоза олади. Жамият ҳаётида ўз ўрнига эга бўлишга ҳаракат қилади.

Шунингдек, халқ манфаатларини тўлиқ таъминлашга, ижро ҳокимияти фаолияти устидан Кенгашлар ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ўтказилган учрашувда кўриб чиқилган ҳар бир йўналишда Президентимиз давлат ва жамият бошқаруви тизими имкониятларини инсон қадри учун, деган эзгу мақсадга катта куч ҳамда иштиёқ билан сафарбар этмоқда. Бу тамойил нафақат жойлардаги ижтимоий муаммоларни тизимли ҳал этишга, энг асосийси, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигига реал шароит яратишга хизмат қилади.

Зафар Каримов,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    571
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+