Конституция – халқимиз орзу истаклари кўзгусидир

21.06.2022, 15:38

Конституция – халқимиз орзу истаклари кўзгусидир

Жорий йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида давлатимиз раҳбари шу кунгача Комиссияга фуқароларимиздан 48 минг 492 та таклиф келиб тушганига эътибор қаратар экан, бу конституциявий ислоҳотлар объектив ҳаётий зарурат сифатида кун тартибига чиқаётганини яққол намоён этаётганини таъкидлади ва “Нима учун айнан бугун конституциявий ислоҳотлар ўтказиш зарурати туғилмоқда?”, деган саволга ҳам изоҳ бериб ўтди.

“Ўзбекистон Конституцияси мустақиллик йилларида эришган барча ютуқларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб келмоқда.

Буни ҳаммамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз. Шу билан бирга, бугун шиддатли тараққиётнинг ўзи олдимизга қўяётган муҳим бир талабни чуқур тушуниб олишимиз зарур.

Ҳозирги таҳликали замон, ён-атрофимиздаги мураккаб вазият она Ватанимиз тақдирига янада улкан масъулият билан ёндашиб, кечиктириб бўлмайдиган стратегик қарорлар қабул қилишни тақозо этмоқда", – деди Президентимиз.

Дарҳақиқат, ўтган қисқа вақт давомида юртимизда бунёдкорлик ва яратувчанлик борасида амалга оширилган ишлар, айниқса одамларнинг дунёқарашида кечган ўзгаришлар кўлами бир неча ўн йилларга таътигулик. Амалга оширилаётган ислоҳотлар марказида инсон, унинг манфаатлари бош мезон қилиб олиниши, жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий қиёфасини ҳам тубдан ўзгартирди. Қолаверса, жаҳонда кескин трансформация жараёнлари ва рақобат кучаймоқда. Инсоният илмий-технологик даврга қадам қўйди.

“Мана шундай ҳал қилувчи паллада ва келажакда давлатимизда, жамиятимизда инсоннинг ўрни ва қадри қандай?

Қандай сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий ва маънавий-гуманитар тамойиллар, қадрият ва манфаатлар биз учун устувор аҳамиятга эга бўлади?

Энг муҳими, конституциявий ислоҳотлар оддий аҳолига, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, жамиятимиз ва давлатимиз тараққиётига нима беради?”

“Бу саволларнинг барчасига жавобни пухта ишланган ҳуқуқий нормалар орқали Конституциямизда акс эттириш – давр тақозосидир. “Инсон қадри учун” ғоясини ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган “Инсон – жамият – давлат” деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришимиз зарур.

Яъни, инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак”, – деди Президентимиз.

Йиғилишда Давлатимиз раҳбари Комиссия аъзолари эътиборини бу борадаги бир қатор устувор йўналишларга қаратди. Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари, “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган ғоя, эркин ва адолатли фуқаролик жамияти ривожланиши, юртимизда инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат қуриш каби устивор бу йўналишлар Асосий Қомусимизни дарҳақиқат, дунёдаги энг мукаммал ва халқимиз орзу истаклари рўёбини таъминловчи Конституцияга айлантириши шубҳасиз.

Шерзод МАМАТҚУЛОВ,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    478
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+