Конституциямизда бир қатор янги тамойиллар аниқ ифода этилмоқда

22.06.2022, 17:37

Конституциямизда бир қатор янги тамойиллар аниқ ифода этилмоқда

Конституциямизда бир қатор янги тамойиллар аниқ ифода этилади ҳамда ўзининг мукаммал ҳуқуқий ечимини топади.

Инсон қадрини юксалтириш ҳақиқатдан давлат ҳокимияти органларининг конституциявий бурчи ва устувор вазифаси бўлиши шартлиги ана шундай ҳаётий тамойиллардан биридир. 

Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистонда ўлим жазоси таъқиқланади деган норманинг Конституцияга киритилиши кенг жамоатчилик томонидан мамнуният билан кутиб олинди. Президентимиз томонидан ушбу таклифнинг илгари сурилганлиги бежиз эмас. Зотан, дунёдаги қатор мамлакатларда инсон қадрини улуғлаш устуворлик касб этгани, мамлакатимиз ҳам ана шундай давлатлар сафидан ўрин олишга интилаётгани айни ҳақиқат.

Конституциявий комиссия аъзолари билан ўтказилган учрашувда Президент Ш.Мирзиёев томонидан маъмурий, фуқаролик, иқтисодий, жиноий жавобгарлик ва бошқа йўналишдаги ишларни кўриб чиқишда инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари – қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши ҳамда шахсга имкон қадар енгиллик яратиши кераклиги таъкидландики, бу ҳам ҳуқуқий, демократик давлат барпо этилаётган жамиятимизда инсон ва унинг манфаатлари устуворлик касб этаётганлигини кўрсатиб турибди.

Мухтасар қилиб айтганда, Президентимиз нутқидан ўрин олган барча йўналишлар халқимиз фаровонлигини оширишга маҳаллий давлат органларининг бу борадаги вазифаларини аниқ белгилаб олишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

– Биз эл-юрт ташвиши билан яшайдиган халқчил давлат барпо этишни кўзлаганмиз. Бу шуни англатадики, давлат, унинг органлари ва мансабдор шахслари халқ учун ишлайди, унга хизмат қилади. Давлат ҳокимияти устидан халқ назорати ўрнатилади. Конституцияга давлат органлари фаолиятида очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорликни, мазкур органларнинг ихчам ва тежамкор бўлишини таъминлаш юзасидан қоидалар киритишни таклиф қиламан, – деди Президент.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу ҳаётбахш сўзлари ўз мустақиллигининг қутлуғ 31 йиллигига янги орзу-умидлар билан пешвоз чиқаётган бунёдкор халқимизни ҳаётдан рози бўлиб яшашга ундаб турибди. Янги қабул қилинадиган Бахтимиз Қомуси эса Учинчи Ренесанс пойдеворини барпо этиш борасидаги саъй-ҳаракатларига муҳим омил бўлиб қўшилиши турган гап.

Бобомурод Очилов,

 O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари –аппарат раҳбари,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    545
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+