Конституцияни такомиллаштириш - давр талаби

22.06.2022, 17:41

Конституцияни такомиллаштириш - давр талаби

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан жорий йилнинг 20 июн куни ўтказилган учрашуви чоғида демократик янгиланиш жараёнларига янгича руҳ ва шиддат бериш, ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда кечаётган конституциявий ислоҳотлар Ватанимиз тақдири ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масала эканлиги ўз-ўзидан аён.

Конституциявий ислоҳотларни ўтказишни бугунги куннинг ўзи тақозо этмоқда. Мамлакат фуқароларидан ушбу масала бўйича шу кунгача 48 минг 492 та таклиф келиб тушганидан ҳам буни билиб олиш қийин эмас.

Тегишли комиссия томонидан юртдошларимизнинг барча таклиф ва қўшимчалари умумлаштирилганлиги, уларнинг энг долзарблари янгидан қабул қилинадиган Конституцияга тегишли моддалар сифатида киритилиши Ўзбекистон аҳли ушбу муҳим сиёсий жараёнга бефарқ эмаслигини кўрсатмоқда.

O’zLiDePнинг асосий қатлами- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари, партия электоратидан кейинги пайтда тушган таклиф, қўшимча ва ўзгартиришлар ҳам Янги Ўзбекистоннинг бўлажак Конституцияси ўз мазмун-моҳияти билан партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларига тўла мос келишини шу ўринда таъкидлаш лозим.

Амалдаги Конституцияни янада такомиллаштириш бўйича белгиланган муддатларда ўтказилган йиғилиш, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларда ҳам партия масъуллари ва барча бўғинлардаги ходимларининг бу борадаги фаоллиги аниқ кўзга ташланди. Айтиш лозимки, Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги арафасида кучга кирадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг давримиз талабларига тўлиқ жавоб беришида ва бу борадаги саъй-ҳаракатларида барча маслакдошларимизнинг салмоқли ҳиссаси бўлади. Конституцияни такомиллаштириш бўйича партия вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларидан кейинги пайтда тушган кўплаб таклиф, фикр, тавсия, қўшимча  ва ўзгартиришлар ҳам ушбу муҳим сиёсий ҳужжат билан O’zLiDeP ва унинг ҳаётбахш ғоялари муштарак эканлигини кўрсатмоқда. 

Фармон Аминов,

 O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    242
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+