“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қўшработ туман босқичи ғолиблари аниқланди

22.06.2022, 18:10

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қўшработ туман босқичи ғолиблари аниқланди

Бир неча йиллар давомида ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови мамлакат иқтисодини юксалтириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни замонавийлаштиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган хотин-қизларни кашф этмоқда. Ўтган йиллар давомида танловда иштирок этиб, тадбиркорлик кўникмасини оширган юзлаб Самарқандлик хотин-қизлар таниқли тадбиркор ва фермерлар сафидан ўрин олиб улгуришди.

Кўрик-танловнинг навбатдаги босқичи Қўшработ туманида бўлиб ўтди.

Беллашув жараёнида тумандаги миллий ҳунармандчилик, фермерлик ва маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда жонбозлик кўрсатган, аҳолини иш билан таъминлашда барчага ибрат бўлаётган илғор ва ташаббускор хотин-қизлар саралаб олинди.

Кўрик-танловнинг Қўшработ туман босқичида ғолибликни қўлга киритган Исмаилова Дилафруз тадбиркорликни изалондан гул ясашдан бошлаган. Икки шогирди билан маҳалладошларига гуллар, совға учун турли хил махсулотлар тайёрлаб берар эди. Кейинчалик кредит эвазига тикув машиналари сотиб олиб, цех ташкил қилди. Савдо-сотиқни ҳам ривожлантириб, олган даромадини каттароқ лойиҳага сарфлаш мақсадида тинимсиз изланди.

Айни пайтда унинг шогирдлари кўпайиб, 10 нафар ёш хотин-қизлар иш билан таъминланган.

Танловда шунингдек, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл”, “Энг ёш, фаол тадбиркор аёл” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар тақдирланди.

Мархабо Чулиева,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    535
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+