Депутатлик эшитуви: Марҳаматда аҳолига тиббий хизматлар сифатини яхшилаш борасида қилинаётган ишлар таҳлил қилинди
22.06.2022, 18:11

O‘zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг эшитувида туман тиббиёт бўлими раҳбари ҳисобот берди.
Эшитувда депутатлар Президентимизнинг 2021 йил 11-ноябрдаги “Аҳолига тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори бажарилиши юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида тиббиёт бўлими раҳбарининг ҳисоботини тингладилар.
Ҳисоботда айтилишича, туманда 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 7 та қишлоқ оилавий поликлиника, 5 та қишлоқ врачлик пунктлари, 1 та тез тиббий ёрдам бўлими аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
2022 йилнинг май ойида 128 млн.сўмлик УТТ ускунаси сотиб олиниб туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ўрнатилди. Туғруқ комплексига 126 млн 500 минг сўмлик КЮВЕЗ аппарати сотиб олиб ўрнатилди.
Йиғилиш давомида депутатлар юқорида тилга олинган Қарор ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Депутатлар мутасадди раҳбарнинг ҳисоботини маълумот учун қабул қилиб, бу борадаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан доимий назорат ва таҳлил ишларини олиб бориш юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдилар.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
O`zLiDeP депутати ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан 100 нафарини бепул тиббий кўрикдан ўтказди
05.05.2023, 11:54
-
Депутат 14 нафар ногирон ёшларни доимий назоратига олди
05.05.2023, 11:46
-
Томорқачиликни ривожлантириш депутатларнинг доимий назоратида
04.05.2023, 16:24
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
Фикрингизни қолдиринг