“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Бўстон туман босқичида 30 нафар тадбиркор аёл ўз маҳсулотлари билан қатнашди

23.06.2022, 16:08

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Бўстон туман босқичида 30 нафар тадбиркор аёл ўз маҳсулотлари билан қатнашди

Андижонда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Бўстон туман босқичи бўлиб ўтди. Танловда 30 нафарга яқин тадбиркор аёл ўз маҳсулотлари билан қатнашди. 

– Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги фаол иштироки бугунги замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратмокда, – дейди, O‘zLiDeP фаоли, оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари Юлдузхон Азимова. – Бугунги кўрик-танлов ҳам ана шу мақсад йўлидаги навбатдаги қадамдир. Танлов ҳакамлари хотин-қизларнинг қўшимча ишчи ўринлари яратгани, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаргани, аҳолига хизмат кўрсатишнинг ихтисослашганига қараб баҳолашди. Қувонарлиси шундаки, танлов давомида тадбиркор аёллар ўзаро тажриба алмашиш имконига ҳам эга бўлишди.  

Тадбир сўнгида тадбиркор аёллардан “Оминабону-2004” оилавий хусусий корхонаси раҳбари Манзура Саримсоқова 1-ўринни эгаллади, “Сарбон” МФЙдаги якка тартибдаги тадбиркор Муҳаббат Махмудова 2-ўринни, ҳунарманд, дўппидўз Инобатхон Адбурахимова 3- ўринни эгалладилар. Шунингдек, кўрик-танловда “Замонавий тадбиркор аёл портрети”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинациялари буйича ҳам тадбиркор ва ишбилармон аёллар ғолибликни қўлга киритишди.

  • Кўрилди
    178
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+