Ҳунарманд аёл Нукус туманининг ишбилармон аёли деб топилди

23.06.2022, 16:14

Ҳунарманд аёл Нукус туманининг ишбилармон аёли деб топилди

Ҳозирги кунда жойларда “Ишбилармон аёл - 2022” кўрик-танловининг  туман босқичлари ўтказилмоқда. 

Мазкур танловнинг Нукус туман босқичида фаолият юритаётган 10 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қизлар ўз маҳсулотлари билан  қатнашди.

Танловда Ҳакамлар ҳайъати аъзолари тадбиркор аёллар билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларнинг иш фаолияти, эришган ютуқ ва камчиликлари, келгуси режалари билан ҳам ўртоқлашди.

- Фоалиятимни бошлаганимга кўп бўлгани йўқ, - дейди танлов иштирокчиси У.Қалниязова. - Ёшлигимдан тикиш-бичиш, тўқима тўқишга қизиқар эдим. Шундан бўлса керак ҳозирги кунда ҳунармандчилик билан шуғулланиб келмоқдаман. Асосан қуроқ кўрпачалар, турли хил бежирим болалар ва аёллар тўқима пайпоқлари, тўқима гиламларни тўқиймиз. Маҳсулотларимиз ички бозорда харидоргир. Бу каби танловлар биз аёлларнинг ўз фаолиятимизни янада кенгайтиришга, тажриба алмашишда бизга мотивация беради.

Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг одилона баҳолаши натижасида 3 ўрин якка тадбиркор М.Жийемуратова 2 ўрин яна бир якка тадбиркор аёл З. Қурбаниязовага насиб этган бўлса, 1 ўринга ҳунарманд У. Қалниязова муносиб деб топилди ва ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    392
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+