Ромитанлик серқирра тадбиркор Нодира Самиева “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичида қатнашади

23.06.2022, 16:15

Ромитанлик серқирра тадбиркор Нодира Самиева “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичида қатнашади

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан анъанавий тарзда ҳар йили ташкил этиладиган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Ромитан туман босқичи ўтказилди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг фаолиятини ўз жойида бориб ўрганишди ҳамда баҳоланди.

Дастлаб партия вакиллари туманнинг “Афросиёб” МФЙ, Амир Темур кўчасида жойлашган “Мухаббат-бахт либослари” ҳамда “Мухаббат-гўзаллик салони” раҳбари Мухаббат Мавлонова фаолиятини кўздан кечиришди. Оилавий сартарошлар давомчиси М. Мавлонова  2008 йилда якка тартибдаги тадбиркор сифатида “Мухаббат-гўзаллик салони” да 2 нафар шогирд билан ўз фаолиятини бошлаган, 2012 йилда эса фаолиятини кенгайтириб  “Мухаббат-бахт либослари” шахсий корхонасини очган. Бугунги кунга қадар 250 дан ортиқ шогирдларни тайёрлаган. Уларнинг 20 нафардан ортиғи  ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган.  

Ишчи гуруҳ аъзоларининг кейинги манзили “Афросиёб” МФЙ ҳудудидаги “Шахло” тикувчилик цехи бўлди. 2012 йилда 3 нафар хотин-қизлар билан тикувчилик фаолиятини йўлга қўйди. Тикувчилик цехида дастлаб 5 та замонавий тикув машинкасида хотин-қизлар кийим-кечаги ҳамда келинлик либослари тикиш йўлга қўйилган бўлса, бугунги кунда тикув цехида 50 нафардан ортиқ маҳалладаги ишсиз хотин-қизлар, “Аёллар дафтари” рўйхатида турган аёлларнинг бандлиги таъминланиб, тикувчилик сир-асрорларини ўрганиб келмоқдалар. Шунингдек, Ш.Эргашеванинг 13 нафар шогирдлари уй шароитида касаначилик асосида, 4 нафар шогирд қизлар эса якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритиб келмоқдалар.

Ишчи гуруҳ аъзолари кўрик – танловнинг яна бир иштирокчиси туманнинг “Бобир” МФЙ, “Хўжа Азизон” кўчаси 8- уйда жойлашган “Нигора-Илҳом” МЧЖ  ҳамда “Камалак юлдузлари” хусусий боғча мудираси Нодира Самиева билан учрашиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Мазкур МЧЖда 4 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминлаган бўлиб, 14 хил турдаги нон маҳсулотларини ишлаб чиқарилади. Шунингдек, Н.Самиева томонидан вақти-вақти билан “Аёллар”, “Ёшлар” дафтаридагилар, ногиронлиги бор, кам таъминланган оила вакилларига кўмак бериш мақсадида 7 турдаги нон маҳсулотлари бепул тарқатиб келинмоқда. Тадбиркор аёл томонидан ҳудудда ташкил этилган “Камалак юлдузлари” хусусий МТТда ҳам 4 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Бундан ташқари, серқирра тадбиркор Н.Самиева томонидан  тумандаги МФЙлар, чекка қишлоқ болалари учун турли кўнгилочар аттракционлар ҳам ташкил этилган. Н.Самиева ўз хонадонида паррандачиликни ҳам йўлга қўйган. 70 донадан ортиқ товуқларни парваришлаб, аҳолига сифатли тухум маҳсулотлари ҳам етказиб бермоқда. Ўз хонадонида ташкил этган иссиқхонада эса цитрус мевалардан лимон ва мандарин, шунингдек, помидор, бодринг ҳамда кўкатлар етиштириб келмоқда.   

Кўрик-танлов ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига кўра фахрли биринчи ўрин серқирра тадбиркор “Нигора-Илҳом” МЧЖ раҳбари ҳамда “Камалак юлдузлари” хусусий МТТ мудираси Нодира Самиевага насиб этди. Н.Самева ўз йўналиши бўйича кўрик-танловнинг вилоят босқичига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

  • Кўрилди
    184
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+