Референдум энг демократик ёндашувдир

24.06.2022, 15:15

Референдум энг демократик ёндашувдир

Айрим юртдошларимиз Конституцияни ўзгартиришга қандай зарурат ёки эҳтиёж юзага келди, дея савол бераётгани бор гап эди. Президентимиз йиғилишда, энг аввало, шу саволга ҳаммага тушунарли тилда очиқ жавоб бергани жамоатчиликнинг эътиборини тортди.

Шу муносабат билан Конституциявий комиссияга келиб тушаётган таклифларни парламент депутатлари иштирокида яхлит қонун лойиҳасига жамлаб, уни умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқишни ҳамда референдум ўтказиш йўли билан қабул қилишни таъкидлагани айни муддао бўлди. Чунки референдум энг демократик ёндашувдир. Референдум билан қабул қилинган Конституция халқ конституцияси ҳисобланади.

Модомики, ҳар доим одамлар орасида юрадиган биз депутатлар ҳам халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси бўладиган янгиланаётган Конституциямизга таяниб, Янги Ўзбекистонни албатта биргаликда барпо этишда Президентимизга камарбаста бўламиз.

Раҳима ЮЛДАШЕВА,

Халқ депутатлари Беруний туман кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

  • Кўрилди
    455
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+