Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда партиянинг иштироки масаласи муҳокама қилинди

24.06.2022, 15:37

Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда партиянинг иштироки масаласи муҳокама қилинди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича тузилган миллий комиссия ҳамда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда партиянинг иштироки тўғрисида Кенгаш йиғилиши ташкил қилинди. Унда Кенгаш аъзолари, фахрийлар, депутатлар, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқидан келиб чиққан холда қилиниши керак бўлган устувор вазифалар хусусида фикр билдирди.

Конституцияни такомиллаштириш жараёнида ҳар бир фуқаронинг таклиф ва фикрлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳамда Президентимиз Конституция лойиҳасини умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқишни ва референдум ўтказиш йўли билан қабул қилишни таклиф этганлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек ҳудудий партия ташкилотлари билан бирга аҳолининг кенг қатламлари орасида, тадбиркорлик субъектлари, бошланғич партия ташкилотларида мавзу юзасидан очиқ мулоқот, давра суҳбатлари ўтказиш ва уларнинг таклиф ва тавсияларини ўрганиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг, Кенгаш аъзолари Ўзбекисон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан амалга оширилган ишлар, жойларда аҳоли ва тадбиркорлардан тақдим қилинган таклифлар ва келгусида ташкил қилиниши режалаштирилган ишлар билан танишиб чиқишди.

Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги галдаги долзарб вазифалар ўз навбатида асосий қомусимиз мазмун-моҳиятига янгича ёндашишни, ушбу муҳим ҳужжатни ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқишни тақазо этаётганлигини таъкидладилар.

Суҳбат давомида бош қомусимиз бўлган Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, бу жараёнда маҳаллий кенгаш депутатларининг ҳам фикр-мулоҳазалари муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Хожимуҳаммад Хасанхонов,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    531
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+