Конституциявий ислоҳотлар миллий гвардиячилар иштирокида муҳокама қилинди

24.06.2022, 15:41

Конституциявий ислоҳотлар миллий гвардиячилар иштирокида муҳокама қилинди

Барчамизга яхши маълум, жорий йилнинг 20 июнь куни давлатимиз раҳбари Конституцияга ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган асосий йўналишлар, муҳим таклиф ва ташаббуслар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини чуқур ўқиб ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва Қўриқлаш бошқармаси ҳарбий хихматчилари ва ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари –аппарат раҳбари Бобомурод Очилов очди ва олиб борди.

Таъкидланганидек, Янгиланаётган Конституциямизда бир қатор янги тамойиллар аниқ ифода этилади ҳамда ўзининг мукаммал ҳуқуқий ечимини топади. Инсон қадрини юксалтириш ҳақиқатдан давлат ҳокимияти органларининг конституциявий бурчи ва устувор вазифаси бўлиши шартлиги ана шундай ҳаётий тамойиллардан биридир. 

Конституциявий комиссия аъзолари билан ўтказилган учрашувда Президентимиз томонидан маъмурий, фуқаролик, иқтисодий, жиноий жавобгарлик ва бошқа йўналишдаги ишларни кўриб чиқишда инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари – қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши ҳамда шахсга имкон қадар енгиллик яратиши кераклиги таъкидландики, бу ҳам ҳуқуқий, демократик давлат барпо этилаётган жамиятимизда инсон ва унинг манфаатлари устуворлик касб этаётганлигини кўрсатиб турибди.

Тадбирда сўз олган миллий гвардиячилар давлатимиз раҳбари томонидан  Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда эътибор қаратилган тўртта устувор йўналишнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб, улар бўйича ўз фикр- мулоҳазаларин баён этди.

Тадбир сўнгида давра суҳбати иштирокчиларини кун тартибидаги масала юзасидан қизиқтирган барча саволларига ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

  • Кўрилди
    383
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+