Конституция такомиллаштирилиши бўйича Президентимиз билдирган таклифлар мазмун-моҳияти аҳолининг кенг қатламларига етказилмоқда

24.06.2022, 15:48

Конституция такомиллаштирилиши бўйича Президентимиз билдирган таклифлар мазмун-моҳияти аҳолининг кенг қатламларига етказилмоқда

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгашининг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқидан келиб чиқувчи O’zLiDePнинг долзарб вазифаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши  бўлиб ўтди.

Йиғилишда бу муҳим сиёсий жараён доирасида ҳозирга қадар O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан жойларда 200 дан ортиқ турли тадбир ва давра суҳбатлари ўтказилиб, конституциявий Комиссияга фуқаролардан 875 та таклифлар юборилганлиги таъкидланди.

Партия фаоллари Президентимизнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда 4 та устувор йўналишлардан иборат таклиф ва ташаббусларни илгари сурганлигига эътибор қаратишди.

Унга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари, маҳалланинг мақоми ҳамда давлат органларининг бу борадаги вазифаларини аниқ белгилаш, мамлакатимизда давлат бошқарувини такомиллаштириш, халқ ҳокимиятчилигини кучайтириш ҳамда хусусий мулк ҳимоясини таъминлаш борасидаги таклифлар асосий мақсад қилиб олинди. Ушбу ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилиши эса “Инсон қадри учун” деган улуғвор тамойилнинг тўла рўёбга чиқишига хизмат қилади.

Тадбирда депутатлар ва партия фаоллари давлатимиз раҳбарининг ушбу белгилаб берган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатлами орасида тарғибот қилиш, яна бир бор халқ билан бамаслаҳат қилиб олиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    411
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+