“Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ташкил этилди

24.06.2022, 16:04

“Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ташкил этилди

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга қаратилган 69-мақсадда хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш, “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида  маҳорат дарси ташкил этилди.

O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан ташкил этилган мазкур маҳорат дарслари Вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази билан ҳамкорликда ташкил этилиб, асосан “Аёллар дафтари”га киритилган, ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, доимий даромад манбаига эга қилиш, тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилди.

Учрашув давомида хотин-қизларга ўз касблари бўйича ҳамда эришаётган ютуқлари тўғрисида фикр алмашилиб, маҳорат дарси сўнгида партия сафига кириш истагида бўлган ёш хотин-қизларга аъзолик гувохнамалари топширилди.

Мархабо Чулиева,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    362
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+