Конституцияга таклиф этилаётган янги норма ва қоидалар тарғиботига бағишланган йиғилиш ўтказилди

24.06.2022, 16:06

Конституцияга таклиф этилаётган янги норма ва қоидалар тарғиботига бағишланган йиғилиш ўтказилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқидан келиб чиқувчи O’zLiDePнинг долзарб вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан жорий йилнинг 20 июн куни ўтказилган учрашуви чоғида демократик янгиланиш жараёнларига янгича руҳ ва шиддат бериш, ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш зарурлигини алоҳида таъкидладилар. Мамлакатимизда кечаётган конституциявий ислоҳотлар Ватанимиз тақдири ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масала эканлиги, шунингдек, мамлакатимиз фуқароларидан ушбу масалалар бўйича 48 минг 492 та таклиф келиб тушганлиги алоҳида қайд этилди.

Тадбирда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши, Фахрийлар Кенгаши ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, тегишли комиссия томонидан юртдошларимизнинг барча таклиф ва қўшимчалари умумлаштирилганлиги, уларнинг энг долзарблари янгидан қабул қилинадиган Конституцияга тегишли моддалар сифатида киритилиши Ўзбекистон аҳли ушбу муҳим сиёсий жараёнга бефарқ эмаслигини эътироф этишди

Конституция такомиллаштирилиши бўйича давлатимиз раҳбари томонидан баён қилинган тўртта устувор йўналиш ва уларнинг ҳар бири бўйича билдирган таклифларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидладилар.

Қўшма мажлисда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия бошланғич ташкилотлари, “Ёшлар қаноти”, “Аёллар қаноти” аъзолари иштирокида Конституция такомиллаштирилиши бўйича Президентимиз билдирган таклифлар мазмун-моҳияти, аҳамиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга бағишланган чора тадбирлар белгилаб олинди.

Жахонгир Хўжамкулов,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    549
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+