"Ҳунарманд" уюшмаси билан меморандум имзоланди

24.06.2022, 16:08

Партиямиз томонидан ўтказиладиган тарғибот тадбирлари, шунингдек, "Ишбилармон аёл" кўрик танловида воҳадаги фаол ҳунарманд хотин-қизлар ҳам иштирок этишади. Ваҳоланки, улар орасида ЎзЛиДеПнинг аъзолари кўп. Ўз навбатида, партиямизнинг ҳудудий кенгашлари ҳамда жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари вакиллари ҳунармандчилик билан шуғулланиб, ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган кўплаб фуқароларга кўмаклашиб келмоқда.

Бу эса "Ҳунарманд" уюшмаси билан бевосита ҳамкорлик қилиш эҳтиёжини туғдиради. Шу кунгача уюшма билан ҳамкорликда фаолият юритдик. Эндиликда эса ушбу ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятида O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши ҳамда уюшманинг вилоят бошқармаси раҳбари Мухайё Джўраева билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандум воҳамиздаги ишсиз хотин-қизларни тадбиркорлик ва ҳунармандчилик қилиб, ўзларини банд қилишлари учун амалий ёрдам бериш ва уларни қўллаб-қувватлашда қатор лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Шохиста Алламуродова,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва

мавқиени ошириш бўлим мудири

  • Кўрилди
    683
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+