“Конституциявий ислоҳотларда ёшларнинг ўрни” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди
24.06.2022, 17:06

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан Чилонзор туман Давлат хизматлар маркази анжуманлар залида “Конституциявий ислоҳотларда ёшларнинг ўрни” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи мазмун-моҳияти ҳамда конституцияга киритилаётган қўшимча ўзгартишлар тўғрисида, ушбу ислоҳотларда ёшларнинг ўрни ғоят муҳим аҳамият касб этиши, Бош қомусимизда амалга ошириладиган барча ўзгаришларнинг туб моҳиятида ётадиган асосий ғоя, Ўзбекистонда амалга оширилаётган интилишларнинг мазмун-моҳиятини белгилаб берувчи тамойил “Инсон қадри учун” шиорида ўзининг яққол аксини топганлиги таъкидлаб ўтилди.
Мулоқот жараёнида иштирокчилар ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир сўнгида бир қанча ёшлар O`zLiDeP сафига қабул қилиндилар ва уларга партия аъзолик гувоҳномаси ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги Ўзбекистоннинг янада тараққий этиши учун бор куч ва ғайратимни аямайман
10.08.2022, 16:01
-
Депутат ёшлар билан учрашди
10.08.2022, 15:54
-
Мустақиллик ёшлар тақдирида
10.08.2022, 15:53
-
Мирзаободлик ёш фермер 12 нафар ишсиз ёшларга 50 сотихдан 1 гектаргача ер ажратиб бериб, даромад топишда кўмаклашмоқда
08.08.2022, 17:36
-
Қўнғиротлик маҳалла ёшлари тадбиркорлик субъектига саёҳат қилишди
05.08.2022, 16:01
Фикрингизни қолдиринг