O'zLiDeP фаоли 131 нафар аёлни ишли қилди

27.06.2022, 14:57

O'zLiDeP фаоли 131 нафар аёлни ишли қилди

Партиямизнинг фаол, ишбилармон аёлларидан бири Гулсара Тангирова Шўрчи туманида "Мафтуна Шўрчи дизайн" тикувчилик корхонасини ишга туширди. Натижада ҳудуддаги кўплаб  хотин-қизлар доимий иш ўрни билан таъминланди. Яқинда янги тикув цехининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Айтиш керакки, "Мафтуна Шўрчи дизайн" масъулияти чекланган жамиятининг лойиҳа қиймати 417 минг долларни ташкил этади.

Қуввати 350 ўринли бўлган корхонада 131 нафар қўли гул тикувчилар иш фаолиятини бошлади.

— Аёлларнинг ишли бўлиши — соғлом оила, кучли жамият барпо қилишнинг мустаҳкам асосидир, — дейди корхона раҳбари Гулсара Тангирова. — Айниқса, турмушнинг оғир зарбаларига учраган, меҳнатга лаёқати чекланган хотин-қизларнинг доимий иш билан таъминланиши уларнинг ҳаётида туб бурилиш ясайди.  Эртанги кунга умид уйғотади.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    383
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+