“MAROQAND SIFAT TEXTIL” МЧЖ 10 нафар иштихонлик ёш йигит-қизларнинг контракт пулларини тўлаб берди

27.06.2022, 16:18

“MAROQAND SIFAT TEXTIL” МЧЖ 10 нафар иштихонлик ёш йигит-қизларнинг контракт пулларини тўлаб берди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши аъзолари Иштихон туманидаги “MAROQAND SIFAT TEXTIL” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишишди.

Кластер усули жаҳон тажрибасида синовдан ўтган ва муваффақият қозонган усулдир. Президентимиз ташаббуси билан технологик, пахта-тўқимачилик, кўп тармоқли саноат, чиқиндиларни комплекс бошқариш, ёш тадбиркорлик, тоғ ва тоғ туризми, тери хомашёсини қайта ишлаш ва чарм-пойабзал, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган, агросаноат мажмуаси ва озиқ-овқат, саноатлашган чорвачилик, давлат-хусусий илмий кластерларини барпо қилиш бўйича амалий ишлар мамлакатимизда давом этмоқда.

Иштихон туманидаги йирик тўқимачилик корхонаси – “MAROQAND SIFAT TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти ҳам ана шундай илғор технологиялар асосида кластер усулида ишлаб келаётган йирик корхоналардан бири саналади.

Айни пайтда мазкур корхонада 600 нафарга яқин маҳаллий йигит-қиз меҳнат қилмоқда. Бу ерда пахтани қайта ишлаш қувватларидан унумли фойдаланган ҳолда йилига 2000 тоннадан зиёд ип калава тайёрланиб, таъминотчиларга етказиб берилмоқда.

Эътиборли жиҳатларидан бири мазкур корхона директори Шерали Хусанов билан суҳбатлашилганда корхонада фаолият кўрсатаётган, ёш йигит-қизларни ўз устида ишлаши, масъулияти, тиришқоқлигини ҳисобга олиб, уларни мунтазам равишда қўллаб қувватлаб келинаётганлиги маълум бўлди.

Хусусан, корхона таъсисчилари томонидан иқтидорли ёш йигит-қизлардан 10 нафарини Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига шартнома асосида ўқишга киритиб, олий маълумотли, бугунги замон талабларига жавоб берадиган кадрлар билан корхона ходимлари сонини ошириш мақсад қилинган.

Фахрийлар Кенгаши аъзолари корхона фаолияти билан танишаркан, бугунги кунда юртбошимиз томонидан тадбиркорларга яратиб берилаётган имтиёзлар, имкониятлар натижасида амалга оширилган ишлар, ёшларни, хотин-қизларни бандлиги таъминланганлигини гувоҳи бўлишди.

Ишчи ходимлар билан ўтказилган суҳбатда фахрийлар, партия фаоллари ўз фикр мулоҳазаларини билдириб Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқидан келиб чиқувчи O’zLiDePнинг долзарб вазифалари юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.

 Жахонгир Хужамкулов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    822
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+