Конституциявий ислоҳотлар тарғиботи энг чекка ҳудудларгача олиб борилмоқда

27.06.2022, 16:21

Конституциявий ислоҳотлар тарғиботи энг чекка ҳудудларгача олиб борилмоқда

O’zLiDeP Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти ҳамда “Юксалиш” умумиллий ҳаракати Навоий вилоят бўлинмаси томонидан вилоятнинг барча ҳудудларида менинг конституциям мавзусида жамоатчилик эшитувларини ўтказиш режалаштирилган.

Мақсад аҳолида конституциявий ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш ўз таклиф ва мулоҳазалари билан фаол қатнашишлари учун кенг жамоатчилик вакилларига муносиб муҳокамалар майдонини яратиб беришдан иборат. Ташкил этилган жамоатчилик муҳокамасининг илк тадбири бугун Навоий давлат педагогика институтининг фаоллар залида бўлиб ўтди. Унда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, педагогика институти профессор ўкитувчилари, талабалар, спортчилар, ёш олимлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар йиғилганларга конституциявий ислоҳотларни амалга оширишнинг зарурати айни жараёнда кенг аҳоли вакилларининг иштирокини таьминлашнинг энг долзарб жиҳатларига тўхталиб ўтдилар.

 

Шунингдек 20 июнь куни давлатимиз раҳбарининг конституциявий комиссия аьзолари билан бўлган учрашувда илгари сурган фикр, билдирган таклифлари келажакда халқимиз манфаати, юртимиз ривожига ҳисса қўшиши ҳақида сўзлаб берилди. Айтиш мумкинки тадбир чиндан ҳам қизғин муҳокамаларга бой бўлди. Мисол учун Навоий давлат педагогика институти 2 босқич талабаси 1341 рақами орқали муҳокама жараёнининг ўзидаёқ комиссияга ўз таклифини билдирди.

Таькидлаш керакки тадбирлар 5 июлгача ўтказилиши режалаштирилган. Муҳокамалар жараёнига вилоят бўйлаб 40 мингга яқин турли соҳаларда меҳнат қилаётган юртдошларимиз қамраб олиниши кўзда тутилган.

  • Кўрилди
    383
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+