Бандихонда 26 нафар ишсиз хотин-қиз касб-ҳунарли бўлди

27.06.2022, 17:58

Бандихонда 26 нафар ишсиз хотин-қиз касб-ҳунарли бўлди

Бандихон туманида ҳам «Аёллар дафтари»га рўйхатга олинган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳунарли, ишли қилиш учун астойдил ҳаракат қилинаётир. Муаммолари ўрганилиб, имкон қадар ижобий ҳал этиш учун имкониятлар ишга солинмоқда.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” ва партиянинг туман Кенгаши вакили ҳудуддаги айни шу ҳолатларни ўрганди. Тумандаги 7-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўтказилган тадбирда ана шу масалалар муҳокама қилинди. Унда Бандихон тумани оила ва  хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари, партиямиз фаоли Интизор Мамасалаева бу борада қилинган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Ҳозирда тумандаги тадбиркорлар томонидан 26 нафар ишсиз хотин-қиз  бепул касбга  ўқитилиб, 30 нафар хотин-қиз иш билан таъминлангани таъкидланди.

Тадбир сўнгида 22 нафар хотин-қиз партия сафига қабул қилиниб, янги  бошланғич партия ташкилоти ҳам очилди. Уларга O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқиени ошириш бўлим мудири Ш.Алламуратова аъзолик гувоҳномаларини топширди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    533
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+