Бош қомусимизнинг Муқаддимасида ёшлар ҳуқуқ ва эркинликларини акс эттирилиши биз учун шараф

27.06.2022, 18:01

Бош қомусимизнинг Муқаддимасида ёшлар ҳуқуқ ва эркинликларини акс эттирилиши биз учун шараф

Бугунги кунда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштироки ва таъсирини амалда таъминлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, замонавий дунёқараш, билим ва кўникмага эга ёшларнинг билимларини ва демократик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган десак муболаға бўлмайди.

Дунёдаги ҳозирги таҳликали вазиятда ёшларни чалғитувчи, уларни ўз домига тортишни истовчи турли кучлар кўпайиб боряпти. Энг ачинарлиси, дунёнинг қайси бурчагида бирор жиноят содир этилса, албатта, бу жараёнда ёшларнинг «қўлидан» фойдаланиляпти.

Тарбияси мўрт ёшлардан жамият, маҳалла ёки оила учун ҳеч қандай наф йўқ. Ёшларнинг ҳаётда адашиши, тузатиб бўлмас хатолари тарбияда йўл қўйилган хато ёки бефарқликнинг аччиқ инъикосидир.

Ҳозирги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоиздан юқори қисмини ёшлар ташкил этади. Уларнинг улғайиб, комил инсон бўлишлари учун кундан кунга улкан имкониятлар эшиклари очилмоқда. Бу эса ёшларимизнинг орзу ниятлари, истак ва иқтидорларини рўёбга чиқишига хизмат қилмоқда.

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасида ҳам ёшларга эътибор, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида урғу берилган.

Хусусан, мамлакатимизнинг барқарор ривожланишини, ёшларнинг муносиб ҳаёт кечиришини, шу мақсадда таълим, илм-фан, маданият ва маънавият тараққиётини таъминлашга интилишини Бош қомусимизнинг Муқаддимасида белгилаб қўйилиши ҳам ёшлар сиёсати давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигидан далолатдир.

Араббой Абдуллажонов,

 Ёшлар парламенти аъзоси

  • Кўрилди
    580
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+