O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ҳамда Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

27.06.2022, 18:10

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ҳамда Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳамкорликдан кўзланган мақсад 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ижросига қаратилган.

Бу борада O’zLiDeP ҳамда Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий саводхонлигини ошириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, жамиятнинг энг илғор қатлами тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизларнинг тажрибасини оммалаштириш, либерал-демократик ғоя ва қадриятларни хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга назарий ва амалий жиҳатдан яқиндан кўмаклашиш, жойларда, айниқса чекка қишлоқларда янги иш ўринлари яратиш, тадбиркор ва фермер аёллар фаолиятида учраётган мавжуд муаммоларни ўрганиб чиқиш ва ижобий ҳал этиш борасида аниқ амалий ишлар олиб борилади

Шу билан бирга ўзбек халқи учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаш, хонадонларда тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини яратиш, маънавий-маърифий ишларни аниқ мазмун билан тўлдириш, аёллар ўртасида жиноятчилик, оилаларда ажралишлар кўпайгани, ёшларнинг турли диний-экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиши каби халқимизга хос бўлмаган аччиқ ва нохуш масалаларнинг олдини олиш ишларини амалга ошириш, шунингдек, “Бунёдкор аёллар”, “Ишбилармон аёл”, “Соғлом оила-мустаҳкам оила”, “Фаровон оила”, “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи!”, “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!”, “Намунали томорқачи аёл-фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаларини амалга ошириш ҳам кўзда тутилган.

  • Кўрилди
    836
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+