Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида

28.06.2022, 12:04

Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида

Барча ерда бўлганидек, Бухоро вилоятида ҳам “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилиши муносабати билан тегишли йиғилиш, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Бухоро шаҳар ҳокимлигида маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида  ўтказилган йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова сўзга чиқиб, Янги Конституциянинг ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилиш назарда тутилаётган тегишли боб ва моддалари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини баён этди. 

Халқ ноиблари билан ўтказилган юзма-юз учрашувда таъкидланганидек,  пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг бошқа турлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан паст миқдорда бўлиши мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилмоқда. Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, уларнинг иш ҳақини камайтиришнинг  таъқиқланиши, болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланиш қонунга биноан жавобгарликка сабаб бўлиши Конституциявий Қонун лойиҳасида ўз аксини топганлиги айтиб ўтилди.

Никоҳ аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги, тенг ҳуқуқлиликка асосланиши, болаларнинг жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун барча шароитларни яратиш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши эканлиги  конституция лойиҳасида мустаҳкамлаб қўйилганлиги эътиборга сазовордир.

Депутатлар Қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва таклифлари баён этдилар.

  • Кўрилди
    692
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+