Партия ҳудудий кенгашлар Конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилишда фаол қатнашмоқда

28.06.2022, 12:08

Партия ҳудудий кенгашлар Конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилишда фаол қатнашмоқда

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқидан келиб чиқувчи долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Дастлаб, кун тартибидаги масала юзасидан O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматовнинг маърузаси тингланиб маълумот учун қабул қилинди.

Сўнгра сўзга чиққан O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Холида Алимова, партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шерзод Маматқуловлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр- ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Президентимизнинг ушбу маърузасини барча бошланғич партия ташкилотларида ва туман (шаҳар) тузилмаларида чуқур ва батафсил ўрганиш, давлатимиз раҳбарининг конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш  юзасидан билдирган таклиф ҳамда белгилаб берган тўртта устувор йўналишлар мазмун-моҳиятини кенг жамаотчиликка етказиш бўйича O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши қошида Ишчи гуруҳлар тузиш юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Ишчи гуруҳларга, “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” деган тамойил асосида Асосий қомусимизга киритиш таклиф этилаётган янги норма ва қоидаларни кенг аҳоли қатламларига етказиш, тарғибот жараёнида аҳолидан Конституцияни такомиллаштириш бўйича келиб тушаётган таклифларни Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси қошида тузилган ишчи гуруҳига тақдим этиш вазифалари юклатилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида Президентимиз нутқининг мазмун-моҳиятини бошланғич партия ташкилотларида, аҳоли кенг қатламлари, аввало электорат орасида тарғибот-ташвиқот қилиш бўйича жойларда ташкил этиладиган партиявий тадбирларда депутатлик гуруҳи аъзоларининг иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    145
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+