Конституция такомиллаштирилиши бўйича Президентимиз билдирган таклифлар мазмун-моҳияти кенг аҳоли вакилларига етказилмоқда

28.06.2022, 14:33

Конституция такомиллаштирилиши бўйича Президентимиз билдирган таклифлар мазмун-моҳияти кенг аҳоли вакилларига етказилмоқда

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилоят филиали биноси мажлислар залида Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқидан келиб чиқувчи O’zLiDePнинг долзарб вазифалари муҳокамасига бағишланган давра-суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда сўз олган O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси С.Мўминов давлатимиз раҳбари маърузаси ва таклиф қилган ташаббус ва таклифларини O’zLiDePнинг барча бўғинларидаги ва ҳудудий тузилмаларида чуқур ва батафсил ўрганиш лозимлигини таъкидлади.

Йиғилишда куни кеча бир гуруҳ депутатлар томонидан конституциявий ташаббус орқали киритилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасини кенг аҳоли қатлами орасида муҳокама қилиш ва уларнинг таклифлари, фикр-мулоҳазаларини олиш борасида вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+