Конституциявий ислоҳотлар жараёнида ҳеч ким бефарқ эмас

28.06.2022, 14:44

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида ҳеч ким бефарқ эмас

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқинжон Каримовнинг ҳудуддаги ўрганишлари қизғин ўтмоқда. Хусусан, депутат мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ ишларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш ишларига алоҳида эътибор бермоқда.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича таклифларни шакллантириш ва аҳолига етказиш бўйича O'zLiDePнинг ишчи гуруҳлари худудларда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Халқ вакили дастлаб, Марҳамат туман ҳокимлигида фаоллар, тадбиркор ва фермерлар билан учрашиб, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилишда иштирок этди.

-Қонунчилик, жамиятдаги ўзгаришлар билан боғлиқ жараёнларда кенг жамоатчиликнинг иштироки муҳим мезонларидан бири ҳисобланади, – дейди депутат Т.Каримов. - Шу маънода тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартириш киритиш юзасидан билдирилаётган таклифларни муҳокама қилиш, аҳоли вакилларининг референдумда фаол иштирок этиши ва кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганишдан иборат.

Учрашувлар давомида  халқ вакили Марҳамат туманидаги “Гулистон”, “Ўқчи” МФЙларида ҳамда “Райёна текстил” ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, Конституциявий ислоҳотлар хусусида тарғибот, тушунтириш ва таклифлар тўплаш ишларини ташкил этди.

Қувонарли жиҳати шундаки, масалага ҳеч ким бефарқ эмас. Аҳоли фаоллиги жуда юқори. Бевосита йиғилиш давомида ҳам, йиғилишдан кейин ҳам фуқаролар томонидан Конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган қатор таклифлар билдирилди.

Депутатнинг сайлов округдаги учрашувлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    270
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+