Тўрткўллик сайловчиларга Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

28.06.2022, 14:45

Тўрткўллик сайловчиларга Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

 Айни кунларда Олий Мажлис Қонуничлик палатаси депутатлари ўзи сайланган округларда бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар қилиб, ҳудудларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Равшан Мамутов ҳам  Тўрткўл туманида ўз сайловчилари билан учрашди.

Тўрткўл  туман  ҳокимияти  мажлислар залида  бўлиб ўтган учрашувда  “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг  мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка тушунтирилди.

Унда тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда туман Кенгаши депутатлари, ОФЙ  ва МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хоти- қизлар фаоллари иштирок этди.    

Қонунчилик, жамиятдаги ўзгаришлар  билан боғлиқ жараёнларда кенг жамоатчиликнинг иштироки муҳим мезонларидан бири ҳисобланади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси депутати  Р.Мамутов.

Шу маънода тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартириш киритиш юзасидан билдирилаётган таклифларни муҳокама қилиш, аҳоли вакилларининг референдумда фаол иштирок этиши ва кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганишдан иборат.

Учрашувда халқ вакили бўлаётган сиёсий жараён  ҳақида тушунчалар  бериб, бир қанча моддалар тўлдирилаётганлиги ва бошқа моддаларнинг бошқа сўз билан алмаштирилаётганлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтди ва шу билан биргаликда конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича бир қанча таклифлар олинди.  

Тадбир давомида бош қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга алоҳида тўхталиб  ўтди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    323
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+