Депутатлар Конституциявий қонун лойиҳасини сайловчилар иштирокида муҳокама қиляпти

28.06.2022, 14:48

Депутатлар Конституциявий қонун лойиҳасини сайловчилар иштирокида муҳокама қиляпти

Бойсун тумани ҳокимлиги мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик паласи депутати Ҳазратқул Хўжамқулов, сектор раҳбарлари, туман Кенгаш котибияти мудири, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, тумандаги МФЙ раислари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида ўтган учрашувлда Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва зарурати ҳақида маълумотлар берилди. Бош Қонунга киритилган ўзгаришлар кенг муҳокама қилинди.

  • Кўрилди
    504
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+