Конституциявий қонун лойиҳаси халқ муҳокамасида

29.06.2022, 17:20

Конституциявий қонун лойиҳаси халқ муҳокамасида

Маълумки, жорий йилнинг 25 июндан бошлаб 5 июль кунига қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилди.

Қарши шаҳри ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Бош қомуси – Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича тайёрланган қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутатлари, жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирокида ўтказилган йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худоярова томонидан конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида, Бош қомусимизга киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалар борасида атрофлича маълумот берилди.

Йиғилишда конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

  • Кўрилди
    285
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+