Инсон ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳужжат

29.06.2022, 17:22

Инсон ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳужжат

Пахтаобод туманидаги марказий поликлиникада "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг умумхалқ муҳокамасига қўйилиши муносабати билан тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлонбек Эргашев йиғилиш иштирокчиларига Конституциявий қонун ташаббускорларидан бири сифатида Конституциявий ислоҳот босқичлари, Конституциявий қонуннинг ишлаб чиқиш жараёнлари, унинг мазмун-моҳияти билан таништирди.

Халқ вакилининг навбатдаги тарғибот тадбири Избоскан туманидаги "Қораянтоқ" МФЙда бўлиб ўтди. Тадбирда маҳалладаги фаоллар, фахрийлар, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар иштирок этдилар.

Конституциявий қонун юзасидан иштирокчилар ўз таклифларини ҳам билдириб ўтишди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлонбек Эргашев иштирокида Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгаши депутатлари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича ўтказиладиган тарғибот тадбирлари юзасидан аниқ режалар белгиланди. Учрашувдан сўнг, халқ вакиллари ўз сайлов округларида бўлиб, конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси юзасидан аҳоли вакиллари билан мулоқотга киришдилар.

  • Кўрилди
    342
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+