Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, унга ҳомийлик қилиш ҳар қандай суверен давлатнинг асосий мажбуриятларидан бири ҳисобланади

29.06.2022, 17:24

Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, унга ҳомийлик қилиш ҳар қандай суверен давлатнинг асосий мажбуриятларидан бири ҳисобланади

Бухоро туман ҳокимлиги биносида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси Қобул Турсунов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Aслонова, туман ҳокими Хайрилло Жўраев, тегишли ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари ҳамда жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан депутат Эмма Асланова Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2022 йил 20 июндаги Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги маърузада “инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак” деб таъкидлаб, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида муҳим йўналиш белгилаб берилди, - дейди депутат ўз сўзида. - Таъкидлаш жозики, қаерда бўлишидан қатъий назар ўз фуқаросининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, унга ҳомийлик қилиш ҳар қандай суверен давлатнинг асосий мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Мазкур янги норма ҳар бир фуқарони конституцияда белгиланган эркинлик ва шахсий дахлсизлик, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилади ҳамда давлат томонидан кафолатланган ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз ичига олади. Шу нуқтаи назардан, ушбу норма 22-модда биринчи қисмининг ўзига хос мантиқий давоми ҳисобланиб, уни мазмунан тўлдирмоқда.

Шунингдек, бўлиб ўтган давра суҳбатида сўз олганлар тадбир иштирокчиларига  “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасидаги ҳар бир боб ва моддага киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил тушунтириш бериб ўтдилар.

  • Кўрилди
    307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+