Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

29.06.2022, 17:27

Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

 Шўманой туман ҳокимлигида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик орасида тарғибот қилиш мақсадида давра суҳбати ташкил қилинди.

Унда тумандаги сектор  раҳбарлари,  Халқ депутатлари  Шўманой  туман Кенгаши депутатлари,  корхона  ва ташкилот раҳбарлари ва ОАВ вакиллари  иштирок этди.

Мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ибрагимов Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.

Таъкидланганидек, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирди.

Депутат томонидан ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий,  иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлгани, бу эса  Бош қомусимизда “Янги Ўзбекистон-ижтимоий давлат” тамойилини  мустаҳкамлаш,  турли  ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарблигини кўрсатаётгани тўғрисидаги ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтилди.

Мулоқот иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари билан давом этди.   

O’zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    468
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+