Конституциявий ислоҳотлар нуронийлар муҳокамасида

29.06.2022, 17:29

Конституциявий ислоҳотлар нуронийлар муҳокамасида

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, айниқса, ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга ҳар томонлама кўмак бериш, жамиятимиздаги қатор ижтимоий ва маиший муаммоларни баратараф этишда нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан самарали фойдаланиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бирига айланиб бормоқда.

Айниқса, кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларга ҳурмат-эътибор ва меҳр-оқибат кўрсатиш, саломатликларини асраш, турмуш шароитларини янада яхшилаш мақсадида сўнгги йилларда давлатимизнинг мавжуд меъёрий-ҳуқуқий базаси янада такомиллашиб, қатор қонунчилик ҳужжатлари ишлаб чиқилди.

Тўрақўрғон тумани маданият марказида нуронийлар ҳамда ёшлар вакиллари иштирокида ташкилланган йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги вакили Абдужалил Умаров шу хусусда фикр юритди.

Вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов айни кунларда давом этаётган Конституцияга ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритишга тайёргарлик жараёнларига тўхталди. Айтиб ўтилганидек, ҳозиргача 62 мингдан ортиқ таклиф келиб тушгани халқимизнинг юрт тақдирига бефарқ эмаслигидан далолатдир.

Тадбир қатнашчиларидан бир гуруҳи сўзга чиқиб, ўз мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

  • Кўрилди
    370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+