Депутат Констутуциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтирди

29.06.2022, 18:02

Депутат Констутуциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтирди

Олий Мажлис Қонунучилик палатаси депутати Тохир Ахмадалиевнинг навбатдаги учрашуви Балиқчи туманидаги "Илғор", "Серқуёш " ва "Аралхон" МФЙ аҳоли вакиллари билан бўлиб ўтди. Учрашувларда Констутуциявий қонун лойиҳаси юзасидан атрофлича маълумот берди. 

Депутат нутқи давомида ҳуқуқий демократик жамият барпо этилаётган бугунги кунда амалдаги конституцияни давр талаблари даражасига олиб чиқиш, яъни уни тегишли боблар ва моддалар билан ўзгартириш, зарур қўшимчалар киритиш зарурати туғилиб қолганлигини, жаҳонда рўй бераётган бугунги ўзгаришлар, айнан шундай йўл тутишимиз кераклигини, бу ҳақда давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилганлигини қайд этди.

Барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритилаётган барча ўзгартиришларнинг негизида Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганлигини кўришимиз мумкин.

  • Кўрилди
    348
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+