Конституция ҳуқуқимиз пойдевори

29.06.2022, 17:38

Конституция ҳуқуқимиз пойдевори

Маълумки, жорий йилнинг 25 июнидан мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси бошланди.

Партиямиз ҳам жонажон Ўзбекистонимизнинг эртанги тақдирини белгиловчи бу муҳим жараёнда умумхалқ муҳокамаларини ташкил этиш ишларида фаол иштирок этмоқда.

Партия Тошкент вилоят Кенгаши ҳам ушбу йўналишдаги тадбирларни самарали ташкил этишда жонбозлик кўрсатиб, депутатлар, сиёсатшунослар, олимлардан иборат партия фаоллари билан биргаликда жойларда кенг аҳоли қатламлари, ташкилот ва муассасаларда очиқ муҳокама тадбирларини  ташкил этяпти, конституцияга киритилаётган ўзгаришлар моҳиятини етказмоқда.

Мана шундай очиқ муҳкамалардан бири O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилоят Кенгаши мажлислар залида Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям"  мавзусида ўтказилди.

“Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” деган тамойил асосида уюштирилган тадбирда партия Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Николаевич Пак, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилоят Кенгаши раиси Мурод Насиров, партия вилоят Кенгаши бўлим мудирлари, туман ва шаҳар Кенгашлари аппарат раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлари, Касаба уюшмалари Федерацияси масъул ходимлари, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган партия вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларга бўлган эҳтиёж халқимизнинг хоҳиш истаги, сиёсий иродаси, эзгу мақсадлари ифодаси ҳамда демократик ислоҳотларнинг мантиқий давоми ўлароқ вужудга келганини алоҳида таъкидлади.     

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Николаевич Пак бугун юртимизда кечаётган ислоҳотлар ҳақида сўзларкан, унда мамлакат аҳолисининг турли қатламларининг юқори савияда иштирок этаётганига алоҳида урғу берди.

Конституциявий комиссияга халқимиздан 60 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушгани жамиятимизда фуқаролик жамияти, халқимизда эса давлат тақдирига дахлдорлик ҳисси шаклланганлигидан далолат беришини таъкидлади.

Шунингдек, Конституциявий қонун лойиҳаси билан Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритиш назарда тутилаётгани, жумладан, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилаётгани борасида маълумот берди. Конституцияга киритилаётган мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришдек эзгу мақсадларга қаратилаётганини қайд этди.

  • Кўрилди
    494
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+