Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси Навоийнинг энг олис ҳудудида ташкил қилинди

29.06.2022, 17:39

Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси Навоийнинг энг олис ҳудудида ташкил қилинди

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тулегенова, Навоий вилоят аппарат раҳбари М.Эшниёзов, Олий Мажлис Сенати аъзоси З.Тулекова ҳамда туман кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги апппарат ходимлари, мактаб директорлари, маҳалла раислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тулегенова Конституциявий қонун лойиҳаси ва уни ишлаб чиқилиш тартиби, хорижий мамлакатлар тажрибаси, 60 та моддага 200 дан ортиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги ва бу кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилганлиги тўғрисида батафсил маълумотлар бериб  ўтди.

Томди тумани аҳолиси юқоридаги ўзгаришларни ватанимизга муносиб ўзгаришлар деб баҳолаб, Конституциявий қонун лойиҳасини қўллаб қувватлашини, тадбирда иштирок этганлар ҳам ўзлари раҳбарлик қилаётган ташкилот ходимларига ушбу қонуннинг мазмун-моҳиятини етказишда жонбозлик кўрсатишларини билдиришди.

  • Кўрилди
    306
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+