Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир

29.06.2022, 17:44

Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзлари сайланган сайлов округларида бўлиб, аҳоли вакиллари, ёшлар, фахрийлар, турли соҳа вакиллари билан учрашувлар ўтказиб келмоқда.

 Ана шундай мулоқотларнинг навбатдагиси Андижон шаҳридаги "Янги ҳаёт" МФЙда бўлиб ўтди. “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” мавзусида ташкил этилган мулоқот жараёнида халқ вакили Умидахон Зокирова иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва конституцияга киритилаётган қўшимча ўзгартишлар тўғрисидаги масалалар хусусида атрофлича маълумот берди.

Тадбир иштирокчилари ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Учрашув савол-жавоблар билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

  • Кўрилди
    508
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+