Бош қомусимизда ўлим жазосини бекор қилиш белгиланмоқда

29.06.2022, 17:46

Бош қомусимизда ўлим жазосини бекор қилиш белгиланмоқда

Конституциямизнинг 24-моддасида яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи ва инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноят эканлиги белгилаб қўйилган. Айни шу моддага киритилаётган ўзгартиришда эса яшаш ҳуқуқи инсоннинг ажралмас ҳуқуқи бўлиб, у қонун билан муҳофаза қилиниши айтилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси бекор қилиниши ҳам қайд этилмоқда. Мазкур тартиб инсонларга берилмиш бебаҳо неъматни асрашдек инсонийлик тамойилларга таянади.

Жарқўрғон туманидаги марказий поликлиникада бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда бугун Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришларнинг фуқаролар учун қандай аҳамиятга эга эканлиги батафсил тушунтириб ўтилди. Унда Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Самадов, O'zLiDeP вилоят Кенгаши депутати Гулбаҳор Тангирова, туман ҳокими ўринбосари А.Раджаповлар иштирок этишди. 

Бир йўла иштирокчиларга Конституциявий қонун лойиҳаси 5 июлгача халқ муҳокамасига қўйилганлиги ва ушбу санагача ҳар бир фуқаро ўзи муносабатини билдириши мумкинлиги тушунтирилди.

O'zLiDeP Сурхондарё виляти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+