Конституциявий қонун лойиҳасига таклифлар берилди

29.06.2022, 17:49

Конституциявий қонун лойиҳасига таклифлар берилди

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.

Мана шундай тарғибот тадбирларининг бири Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирокида ўтказилди.

Тадбир иштирокчиларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шаҳноза Холмаҳаматова мамлакатимиз Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Конституциявий комиссия томонидан амалга оширилган ишлар, парламент қуйи палатасида билдирилган фикрлар ва тайёрланган Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти ҳақида батафсил ахборот берди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан сифатли ва малакали тиббий хизматни ташкил этиш, таълимни ривожлантириш, хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, фуқаролик жамияти институтларининг мақомини ва экологик муҳофаза каби масалалар конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда.

Тадбирда конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича бир қатор таклифлар берилди.

  • Кўрилди
    344
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+