Умумхалқ муҳокамасида норинликлар ҳам фаоллик кўрсатмоқда

29.06.2022, 17:51

Умумхалқ муҳокамасида норинликлар ҳам фаоллик кўрсатмоқда

Норин туман ҳокимлигида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасида назарда тутилган энг асосий нормалар аҳамиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Дастлаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Худойбердиев депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот берди.

Мулоқотда барча соҳа мутахассислари томонидан жойларда аҳоли билан бўлаётган суҳбатларда зарур таклифлар ўрганилиши, уларни Конституциявий комиссияга юборишни ташкиллаш зарурлиги таъкидланди.

Қатнашчиларнинг конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳам тингланди.

Шунингдек "Тўда", "Тошқин", "Қўрғонча", "Қўшариқ", "Отбозор" маҳаллалари фуқаролари вакиллари ҳамда педагогика коллежи педагогик жамоаси иштирокида ҳам мулоқот ташкил қилинди.

Қатнашчилар конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини ҳам билдирдилар.

Тадбир сўнггида коллеж жамоасига "Янги Ўзбекистон стратегияси" китоби ҳамда партия Ташаккурномаси топширилди.

  • Кўрилди
    339
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+