Инсон қадрини юксалтириш давлат ҳокимияти органининг конституциявий бурчи бўлмоғи керак

29.06.2022, 17:52

Инсон қадрини юксалтириш давлат ҳокимияти органининг конституциявий бурчи бўлмоғи керак

Улуғ бобомиз Алишер Навоий ҳам инсонни қийнаётган муаммолар тўғри ҳал этилиб, унинг қадри жойига қўйилса, албатта эл шод, мамлакат обод бўлади, деб ёзганлар. Чиндан ҳам инсон муносиб шароитда таълим-тарбия олиб, фаровон ҳаёт кечирган тақдирдагина, жамият ва давлат уйғунликда барқарор ривожланади.

Шунинг учун ҳам, бугунги кунда жаҳон миқёсида инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, ушбу тушунчалар билан боғлиқ рейтинг ва стандартларга биринчи даражали аҳамият берилмоқда. Инсон қадрини юксалтириш эса давлат ҳокимияти органларининг конституциявий бурчи ва устувор вазифаси бўлмоғи керак. Янгиланаётган Конституциямизда ушбу тамойиллар ҳам ифода этилмоқда. Бандихон туманида Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов иштирокида ўтказилган тадбирда айни шу жиҳатлар ҳақида сўз борди.

Шунингдек, конституциявий қонун лойиҳасида кўрсатилган моддалардаги ўзгартиришлар тушунтириб берилди. Жумладан, 24-,25-,27-моддалардаги умуминсоний тамойилларга асосланиб киритилган ўзгартиришлардан мисоллар келтирилди.

O'zLIDeP Сурхондарё виляти Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    443
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+