“Инсоннинг қадр-қиммати, асосий ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз, ажралмасдир, улар ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади”

30.06.2022, 16:50

“Инсоннинг қадр-қиммати, асосий ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз, ажралмасдир, улар ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади”

O'zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши томонидан Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида конституциявий ўзгартишларнинг мазмун-моҳиятини, мамлакат келажаги учун аҳамиятини аҳолининг турли қатламлари орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда фуқароларда ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи-халқдир!” мавзусида  жамоатчилик муҳокамаси ўтказилди.

Унда маҳалла фаоллари, олийгоҳнинг профессор ўқитувчилари, депутатлар, партия фаоллари, ёшлар иштирок этди. Тадбирни O'zLiDeP  Андижон вилояти Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова олиб борди.

Таъкидлаш керак, мамлакатимизда барча соҳалардаги трансформация жараёнлари “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” тамойили асосида амалга оширилмоқда. Сўз эркинлиги таъминланиши ва фаол равишда юритилаётган очиқлик сиёсати юз бераётган ўзгаришларнинг асосий импульсига айланмоқда. Халқимиз тақдирига дахлдор ҳар қандай қарор кенг жамоатчилик иштирокида, халқимиз билан бамаслаҳат қабул қилинмоқда.

- Президентимиз жорий йилнинг 20 июнь куни Конституциявий комиссия билан учрашувида “Инсоннинг қадр-қиммати, асосий ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз, ажралмасдир, улар ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади” деган таклифни илгари сурди, - дейди O'zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши аппарат раҳбари, халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Хожимухаммад Хасанхонов. - Ҳозирги вақтда Конституциямиз нормаларини ҳаётга тўла татбиқ этиш, жамиятда қонун ва адолат устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадр-қимматини янада самарали таъминлаш борасидаги изчил сиёсатимизни асосий қонунимизда мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди.

Тадбирда мавзу юзасидан кенг муҳокамалар олиб борилди. Давра суҳбати якунидан таклифлар йиғиб олинди. Иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга халқ вакиллари томонидан атрофлича жавоблар бериб ўтилди.

  • Кўрилди
    217
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+