Ёшлар куни муносабати билан Жиззахда спорт тадбирлари ташкил этилди

30.06.2022, 16:55

Ёшлар куни муносабати билан Жиззахда спорт тадбирлари ташкил этилди

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан “Sambhram” университетида “Ёшлар куни” муносабати билан маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, партия вилоят Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Фарҳод Одилов, “Sambhram” университети маъмурияти, профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар, партия фаоллари иштирок этишди.

Маълумки, Ўзбекистон – ёшлар мамлакати ҳисобланади. Янги Ўзбекистоннинг ёруғ ва фаровон истиқболини бунёд этишдек масъулиятли вазифа айнан ёшлар зиммасида.

Фақат замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган ёшларгина бу шарафли вазифани ҳал этишга қодир.

Сўнгги йилларда барча жабҳаларини қамраб олган ислоҳотлар, ўзгаришлар ёшлар ҳаётида ҳам ўз аксини топмоқда. Ёшларнинг меҳнат қилишлари, таълим олишлари, ўзларини қизиқтирган соҳалар билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан 30 июнь санаси мамлакатимизда “Ёшлар куни”, деб эълон қилинди.  

Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, ёшларнинг билим олишлари, касб-ҳунар сирларини ўрганишлари, ўз иқтидорларини намоён қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини қайд этиб ўтишди.

Маълумки, Ўзбекистон – ёшлар мамлакати ҳисобланади. Янги Ўзбекистоннинг ёруғ ва фаровон истиқболини бунёд этишдек масъулиятли вазифа айнан ёшлар зиммасида.

Фақат замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган ёшларгина бу шарафли вазифани ҳал этишга қодир.

Сўнгги йилларда барча жабҳаларини қамраб олган ислоҳотлар, ўзгаришлар ёшлар ҳаётида ҳам ўз аксини топмоқда. Ёшларнинг меҳнат қилишлари, таълим олишлари, ўзларини қизиқтирган соҳалар билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилмоқда.

Ўз ўрнида ёшлар ҳам сўз олиб, янги Ўзбекистонни барпо этишда бутун куч ва ғайратларини сарфлашларини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир давомида талаба ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича турнир ҳам ташкил этилди.

Қизғин курашларга бой ўтган турнир ғолиб ва совриндорлари мусобақа якунида партиянинг эсталик совғалари ва фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    398
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+